Болгариянинг 20 та шаҳрида ҳайвонларни ҳимоя қилиш бўйича оммавий акциялар бўлиб ўтди.
Бу ҳақда "ТАСС" хабар бермоқда.
Норозилик намойишларига бир неча йил давомида қийноқлар, зўравонлик ва ҳайвонларни ўлдириш ҳолатларини тасвирга олган ҳамда видеоларни 50 евродан 700 еврогача сотган Болгариянинг икки фуқаросининг ҳибсга олиниши сабаб бўлган.