Болгария бош вазири Румен Радев мамлакат ҳукумати Украинага қурол етказиб беришни тўхтатганини тасдиқлади.
Аввалроқ мамлакат мудофаа вазири Димитар Стоянов Киевга қурол-яроғ етказиб бериш режалари йўқлигини маълум қилган эди.
“Ҳукумат Болгария армиясининг арсеналларидан Украинага қурол беришни тўхтатади. Биз аллақачон етарлича бердик... Биз яна бир бор дипломатик ечим излашга чақирамиз”, - деди Радев вазирлар кенгаши брифингида.
Болгария мудофаа вазири кейин Украинага қурол-яроғларни тижорат асосида етказиб бериш имкониятини истисно қилмади. Бош вазир эса бу саволни жавобсиз қолдирди.
Москва Ғарбнинг Украина режимига қурол етказиб бериши можарони чўзишини бир неча бор таъкидлаган ва қурол ортилган ҳар қандай транспорт Россия армиясининг қонуний нишонига айланишидан огоҳлантирган.