Бугун 19 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Болгария 90 миллион долларлик коррупция айбловлари туфайли БААдаги элчисини чақириб олди

Болгария 90 миллион долларлик коррупция айбловлари туфайли БААдаги элчисини чақириб олди

Болгария Ташқи ишлар вазирлиги коррупция айбловлари туфайли БААдаги элчиси Иван Йордановни чақириб олди.

Бу ҳақда маҳаллий FOCUS ахборот агентлиги хабар берди.

Нашрнинг хабар беришича, Болгария ташқи ишлар вазири Велислава Петрова шошилинч равишда элчини чақириб, уни ишдан бўшатди, шунингдек, БААдаги Болгария элчихонаси фаолиятини текширишни буюрди.

FOCUS бу қарорни Болгария ички ишлар вазири Иван Демерджиев томонидан эълон қилинган маълумотлар билан боғлайди. Унинг сўзларига кўра, йўл тўсиқларини етказиб бериш бўйича ҳукумат шартномаларининг аксарият қисмини олган тўртта компаниянинг шартнома нархлари 150 миллион левадан (89,5 миллион доллар) кўпроққа оширилган. Нашр таъкидлашича, бу компаниялар сиёсий арбоблар, жумладан, БААдаги элчининг отаси билан боғлиқ.

Бундан ташқари, маблағларнинг бир қисми ҳеч қандай бизнес билан шуғулланмаган компанияга ўтказилди. Кейинчалик пуллар депутат Делян Пеевски учун умумий қиймати 5 миллион евродан ошган 36 та рейсни молиялаштириш учун ишлатилган. FOCUS таъкидлашича, бу компания элчининг отасига тегишли.

Киритилди: Бугун 08:50. Ўқилди: 340 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!