Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Болаларга хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш учун розиликни онлайн бериш мумкин бўлади

Болаларга хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш учун розиликни онлайн бериш мумкин бўлади



2026 йил 1 августдан миграция ва персоналлаштириш соҳасида бошқа шахснинг розилиги талаб этиладиган давлат хизматлари учун E-Rozilik платформасини ишга тушириш режалаштирилмоқда.

Лойиҳага кўра, жисмоний ва юридик шахслар платформа орқали бир марталик электрон розиликни қуйидаги хизматлар учун расмийлаштириши мумкин бўлади:
вояга етмаганларга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун ота-она ёки васий (ҳомий) розилигини бериш;
15–18 ёшли вояга етмаганларнинг мустақил равишда чет элга чиқишига розилик бериш;
16 ёшга тўлмаган болаларга ID-карта расмийлаштириш учун ота-она ёки қонуний вакил розилигини бериш;
фуқароликдан чиқишда ота-она ва турмуш ўртоғининг розилигини расмийлаштириш;
яшаш ёки турган жой бўйича рўйхатга қўйиш ва рўйхатдан чиқаришда уй-жой эгаси ёки манфаатдор шахсларнинг розилигини олиш;
уй-жойда рўйхатда турган шахслар ҳақидаги маълумотнома (17-шакл)ни олиш учун уй эгасининг розилигини расмийлаштириш.

Электрон розиликни Passport-visa мобил иловаси орқали расмийлаштириш учун БҲМнинг 50 фоизи (206 минг сўм), миграция бўлимига шахсан мурожаат қилинганда эса БҲМнинг 30 фоизи (123 минг 600 сўм) миқдорида йиғим ундирилиши таклиф этилмоқда.

Киритилди: 19:33 25.07.2026. Ўқилди: 292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!