Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Болаларга овқат бермай, телефонда гаплашиб ўтирадиган боғча тарбиячиси ишдан ҳайдалди (ВИДЕО)

Болаларга овқат бермай, телефонда гаплашиб ўтирадиган боғча тарбиячиси ишдан ҳайдалди (ВИДЕО)

Ижтимоий тармоқларда Урганч тумани 2-сонли боғчада тарбиячисининг болаларни калтаклагани акс этган видео тарқалган эди. Унда тарбиячи С.С.нинг болаларни чизғич билан уриши, қаттиқ чимчилаши, шунингдек, болаларга овқат бермасдан, соатлаб телефонда гаплашиб ўтириши акс этган.

Мактабгача таълим вазирлиги ҳолат юзасидан барча зарур чораларни кўриш ҳамда МТТдаги кузатув камераларидаги мавжуд видеотасвирлар далил сифатида, болаларга нисбатан қўлланилган ноқонуний хатти-ҳаракатлар юзасидан тегишли ҳуқуқ-тартибот идораларига тақдим этилишини маълум қилганди.

Бош прокуратуранинг «Дарё»га маълум қилишича, ушбу ҳолат Урганч тумани прокуратураси томонидан ўрганилди. Ўрганиш давомида тарбиячи С.С. ўз тушунтириш хатида 17 октябрда 2-сонли мактабгача таълим ташкилоти мудири Л.Қ ўртасида келишмовчилик келиб чиққанлигини, ўз гуруҳига борганида тарбияланувчилар бир-бирлари билан жанжаллашаётганлигини кўриб жаҳл билан уларни калтаклаганини, бироқ уларга оғир шикаст етказмаганлигини баён қилган.

Ушбу ҳолат 25 октябрь куни Вилоят мактабгача таълим бошқармаси ва туман мактабгача таълим бўлими ходимлари, шунингдек, тарбияланувчиларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама қилинган. Муҳокама натижасига кўра, тарбиячи С.С ўз вазифасидан озод этилган.

Шунингдек, тарбиячи С.С. хатти-ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказиб, қонуний қарор қабул қилиниши учун тўпланган ҳужжатлар туман ИИБга юборилган.

Киритилди: 11:30 26.10.2019. Ўқилди: 3969 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!