Бу ҳақда Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Тошкентда ўтаётган V Халқаро фармацевтика форумида маълум қилди.
"Мен кўп йил чет элда яшадим, фарзандларим ҳам шундай қилишди. Шунча йиллар давомида фарзандларимга фақат бир марта антибиотик буюрилган. Уйга қўнғироқ қилганимда, улар менга фарзандларимизга тўртинчи авлод дорилари буюрилаётганини айтишди. Лекин бу ҳақиқатан ҳам фалокат", — деди агентлик раҳбари ҳиссиёт билан.
Азизовнинг сўзларига кўра, кераксиз дори воситаларининг кенг кўламда буюрилиши генофондга зарар етказмоқда.