Бугун 13 январь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Болалар оромгоҳларига йўлланма олиш ахборот тизими “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” АТ билан интеграция қилинади

Болалар оромгоҳларига йўлланма олиш ахборот тизими “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” АТ билан интеграция қилинади

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-1-сон, 11.01.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Унга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

📜 Болаларни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармасига 2025–2026 йилларда ажратилиши назарда тутилган маблағнинг бир қисмини 2023 йил ёз мавсумида дам олган болаларнинг йўлланма харажатларини ҳамда 2024 йил ёз мавсумига 59 та оромгоҳни тайёрлаш мақсадида олиб борилган таъмирлаш ишлари бўйича вужудга келган қарздорликни қоплаш учун йўналтиришга рухсат берилди;

📢 Шунингдек, Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бўйсунуви Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилганлиги муносабати билан қонунчилик ҳужжатлари ўзаро мувофиқлаштирилади;

🖥 Бундан ташқари, “Болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланма олиш ахборот тизими “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими билан интеграция қилинади;

📕 Бунда йўлланма харид қилиш жараёнида Болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланма олиш ахборот тизимига болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг маълумотлари (ЖШШИР ёки гувоҳнома серияси ва рақами) киритилганда ушбу боланинг тўлиқ исм-шарифи, жинси, туғилган санаси, ойи ва йили ҳақидаги маълумотлар автоматик равишда шаклланади.

Киритилди: Бугун 11:42. Ўқилди: 352 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!