Наманганда болага нисбатан содир этилган оғир жинсий жиноят юзасидан Болалар омбудсмани кескин позиция билдирди.
Омбудсманга кўра, болаларга нисбатан оғир жинсий жиноят содир этган шахсларга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси жорий этилиши лозим.
Қайд этилишича, бундай жиноятлар боланинг нафақат жисмоний, балки руҳий ҳолати, болалиги ва келажагига ҳам узоқ муддатли зарар етказади.
Болалар омбудсмани ушбу таклифни Парламентга тақдим этилган махсус маърузада ҳам илгари сурган. Қўшни Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси қўлланиши таъкидланган.