Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Болалар омбудсмани трансформаторлар хавфсизлиги бўйича назоратни кучайтиришни талаб қилди

Болалар омбудсмани трансформаторлар хавфсизлиги бўйича назоратни кучайтиришни талаб қилди

Наманганда 13 ёшли бола трансформатор устида ток уриши оқибатида вафот этганидан сўнг Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, бола гилос ейиш мақсадида юқори кучланишли трансформатор устига чиққан вақтда ток уриб, оғир жароҳат олган ва кейинчалик вафот этган.

Қариндошлар трансформатор атрофи хавфсизлик талабларига жавоб бермаганини, ҳудуд ўралмагани ва айрим симлар очиқ бўлганини билдирган.

Болалар омбудсмани барча ҳудудларда электр қурилмалари хавфсизлиги устидан назоратни кучайтиришни талаб қилди.

⚖️ Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура текширув олиб бормоқда.

Киритилди: Бугун 08:48. Ўқилди: 227 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!