Арманистон конституциясида Қорабоғни Арманистон билан бирлиги тўғрисидаги ҳужжатга ишора бор экан, расмий Боку Ереван билан тинчлик шартномаси туза олмайди — Озарбойжон президенти Илҳом Алиев.
“Арманистон конституциясида Озарбойжон учун аниқ ҳудудий хавф туғдирувчи Мустақиллик декларациясига ҳаволалар мавжуд, чунки унда Тоғли Қорабоғ ва Арманистон бирлигига ишора қилувчи банд мавжуд экан, тинчлик бўйича келишув имконсиз”, — дея таъкидлади Алиев.
Шу билан бирга, Алиев Озарбойжоннинг Арманистон конституциясини ўзгартириш ҳақидаги талаблари Арманистон ишларига аралашиш ҳисобланмаслигини қўшимча қилди.