Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Бокс. Тайсон Фьюри учинчи бор фаолиятини якунлаганини эълон қилди

Бокс. Тайсон Фьюри учинчи бор фаолиятини якунлаганини эълон қилди

Супероғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри кеча кутилмаганда профессионал боксдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Қизиғи, британиялик боксчи учинчи бор қўлқопларини михга илга илишини айтган. Бунгача Фьюри 2016 йилда Владимир Кличкони мағлубиятга учратганидан кейин боксдан кетишини айтган. Кейинроқ унинг кокаинга топширган тест-таҳлили ҳам ижобий натижа берганди.

2022 йилда у ҳамюрти Диллиан Уайтни мағлуб этганидан кейин иккинчи бор фаолиятини тўхтатишини эълон қилди. Ўшанда у Деонтей Уайлдерга қарши ўтказилган учта жангдан кейин супероғир вазнда ўзига муносиб рақиб қолмаганини айтган эди.

Тайсон Фьюри сўнгги икки жангини украиналик Александр Усикка қарши ўтказиб, ҳар иккисида очколар ҳисобига кўра мағлубият аламини тотиб кўрди. Аввалига 2024 йилнинг май ойида, кейин эса декабрда ҳакамлар қарори билан ютқазди.

Киритилди: 13:21 14.01.2025. Ўқилди: 341 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!