Бугун 9 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Бокс. Иқболжон Холдоров мағлубиятсиз серияни давом эттирмоқда

A A A
Бокс. Иқболжон Холдоров мағлубиятсиз серияни давом эттирмоқда

Холдоров профессионал боксдаги 5-жангини 16 апрель куни Мексикада Элеазар Валенсуэла Каррильога қарши ўтказди.

Проф боксда -64 кг вазн тоифасида мағлубият нималигини билмай келаётган андижонлик спортчи бу сафарги жангида ҳам рингда ишончли ҳаракат қилди. У 1- раунднинг ўзидаёқ рақибига кучли ва аниқ зарбалар йўллади, натижада рефери жангни тўхтади.

Шу тариқа 26 ёшли боксчи муддатидан олдин жанг ғолиби деб топилди. Бу Холдоровнинг кетма-кет 5- ғалабаси бўлди.

Валенсуэла эса фаолиятидаги 57-жангда 26-мағлубиятни қабул қилиб олди. Унинг ҳисобида 25 ғалаба ва 6 дуранг ҳам бор.

Киритилди: 07:39 17.04.2023. Ўқилди: 2136 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!