Маълумки, мамлакатимизда яширин иқтисодиётнинг юрт тараққиётига раҳна солаётган ўрни кун сайин тобора қисқариб борилишига эришилмоқда. Бу борада чегара божхона постлари ходимларининг ўз хизмат вазифаларига оғишмай амал қилиб келаётганлигини таъкидлаб ўтиш жоиздир.
Дўстлик чегара божхона пости ходимлари навбатдаги ҳуқуқбузарликнинг мантиқий ниҳоясига етишига йўл бермади.
Хусусан, қўшни мамлакат ҳудудидан Ўзбекистон Республикасига кириб келган фуқаро (1970 йилда туғилган) М.Бнинг харакатларига нисбатан божхона ходимларида шубха уйғонганлиги сабабли қонунда белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилади. Божхона кўриги натижасида эса божхоначиларнинг гумонлари ўзини яна бир бор оқлади.
Фуқаро М.Бнинг қўл ва багаж юклари божхона назоратидан ўтказилганида, унинг чемадон сумкасининг ички астар қисмига яширилган жами; 1000 конвалютада (хар бир конвалютада 1 та Mifepristone 200 мг ва 4 та Misoprostol 200 мгдан 5 дона таблетка) “Mesopril Kit” номли (Ҳомилани туширувчи) умумий қиймати, 250 000 000 сўмлик дори воситаларини божхона назоратидан яшириб, ноқонуний йўллар билан республикамиз ҳудудига олиб кирмоқчи бўлганлиги аниқланди, деб хабар бермоқда Андижон вилоят божхона бошқармаси Ахборот хизмати.
Мазкур хуқуқбузарлик юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.