Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Божхона ходимлари аэропортда йўловчининг багажидан камида 11 270 дона олмос топиб, мусодара қилди

Божхона ходимлари аэропортда йўловчининг багажидан камида 11 270 дона олмос топиб, мусодара қилди

Франкфурт аэропорти божхоначилари Анголадан келган йўловчининг багажида камида 11 270 дона олмос топиб, мусодара қилди.

Бу ҳақда DPA ахборот агентлиги божхона ходимлари ва федерал полицияга таяниб хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, олмослар чемадан тубига яширилган. Уларнинг қийматини аниқлаш учун баҳолаш талаб қилинади. Ҳуқуқ-тартибот идоралари, DPA таъкидлаганидек, Анголадан Франкфуртга келган 53 ёшли эркакни ҳибсга олди.

Агентлик хулосасига кўра, у киришда табиий олмосларни талабга биноан декларация қила олмаган ва керакли сертификатни тақдим эта олмаган.

Киритилди: 09:45 13.12.2025. Ўқилди: 1048 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!