Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов Енгил атлетика федерацияси раиси этиб сайланди

Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов Енгил атлетика федерацияси раиси этиб сайланди

Ўзбекистон божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов эндиликда Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси сифатида ҳам фаолият олиб боради. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.

Акмалхўжа Мавлонов 1975 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

У турли йилларда Марғилон шаҳар прокурори, Сирдарё вилояти прокурори биринчи ўринбосари, Хоразм вилояти прокурори лавозимларида фаолият юритган. 2018 йил август ойида бош прокурор ўринбосари сифатида ишлаган.

2021 йилдан божхона қўмитасига раислик қилиб келмоқда.

Киритилди: 13:13 17.02.2025. Ўқилди: 1005 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!