Шу йилнинг 8 ойи давомида Санэпид қўмита жами 3554 та боғчада текширув ўтказди.
Натижаларга кўра:
🔸8122 та тайёр овқат намунасидан 323 таси меъёрга жавоб бермади;
🔸4461 та ичимлик суви намунасидан 237 таси талабдан паст чиқди;
🔸4 986 та овқат намунасидан 878 таси тўйимсиз чиқди;
🔸12 301 та сабзавот намунасидан 257 тасида нитрат меъёридан ортиқ;
🔸2321 та туз намунасидан 718 тасида йод етишмаслиги қайд этилди.
Шунингдек, бу даврда 446 нафар ходим тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтмагани учун ишдан бўшатилган ва 110 та муассаса вақтинча ёпилган.