Бугун 12 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Боғча ўринлари 182 мингтага кўпайтирилади, ҳокимларга 1 ноябргача муҳлат берилди

Боғча ўринлари 182 мингтага кўпайтирилади, ҳокимларга 1 ноябргача муҳлат берилди

Жорий йилда мамлакат бўйлаб боғча ўринлари қўшимча 182 мингтага оширилиши режалаштирилган. Уларнинг 82 мингтаси янги қуриладиган боғчалар ҳиссасига тўғри келади.

Бироқ қолган ўринларни яратиш масаласи ҳали етарлича ҳал этилмагани танқид қилинди. Масалан, ҳозирги кунда 118 та боғчадаги 255 та хона таъмирталаб ҳолда бўш турибди. Шунингдек, жойлардаги 8 та боғчани қуриш ва таъмирлаш ишлари 2–3 йилдан бери чўзилмоқда.

Жумладан, Чимбой, Ғаллаорол, Қизириқ ва Бойсун туманларидаги биттадан боғча ҳали таъмирдан чиқмаган. Деҳқонобод, Сариосиё, Бўстонлиқ ва Нурафшон туманларидаги биттадан янги боғча қурилиши ҳам ҳали якунланмаган.

Вилоят ва туманлар ҳокимларига 118 та боғчадаги хоналарни таъмирлаб жиҳозлаш ҳамда 8 та боғчани ишга тушириш учун 1 ноябргача муҳлат берилди. Муддатга амал қилинмаса, тегишли чоралар кўрилиши огоҳлантирилди.

Киритилди: 13:55 09.09.2025. Ўқилди: 500 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!