Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг 04.03.2025-йилдаги ижро ҳужжатига асосан жавобгар Беруний туманидаги 16-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотига шу ташкилотда қоровул бўлиб ишлаган даъвогар Р.З.ни ишга тиклаш ва унинг ишсиз юрган даври учун 5 млн. 653 минг сўм тўлаб бериш мажбурияти юклатилган.
Шунга қарамасдан жавобгар томонидан ушбу суд қарори ижроси таъминланмаганлиги сабабли даъвогар Р.З.Мабурий ижро бюроси Беруний туман бўлимига суд қарори ижросини таъминлаб беришни сўраб мурожаат қилишга мажбур бўлган.
Бюронинг Беруний туман бўлими томонидан дарҳол ижро ҳаракатларига киришилиб, жавобгар ташкилот раҳбарига суд қарори ижросини таъминламаслик қонунда белгиланган жавобгарликка асос бўлиши ҳақида огоҳлантириш берилган.
Шунинг натижасида даъвогар Р.З. “Беруний туманидаги 16-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти” ДМ раҳбарининг 28.03.2025-йилги буйруғига асосан ўзининг аввалги иш ўрнига қайта ишга тикланган ва унга ишсиз юрган даври учун 5 млн. 653 минг сўм тўлаб берилган.