Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

«Boeing» иши бўйича маълумот тарқатувчилар сирли тарзда вафот этмоқда

«Boeing» иши бўйича маълумот тарқатувчилар сирли тарзда вафот этмоқда

АҚШда Boeing самолётларини ишлаб чиқаришдаги қонунбузарликлар ҳақида хабар берган яна бир хабарчи сирли равишда вафот этди.

Собиқ сифат аудитори Жошуа Дин «кутилмаган, тез бошланган инфекциядан» кейин вафот этди. 45 ёшли эркак соғлом турмуш тарзини олиб борган ва ҳеч нарсадан шикоят қилмаган. Бир йил олдин Жошуа Дин судда компаниянинг Boeing, хусусан, 737 МАХ модели хавфсизлигига қанчалик бепарво муносабатда бўлганини айтган эди. Айнан ишлаб чиқаришдаги хатолар, унинг фикрига кўра, бир қатор самолёт ҳалокатларига сабаб бўлган. Ва янги эшитувлар бошланишидан бир неча кун олдин у ўзини ёмон ҳис қилган ва касалхонага йўл олган, аммо шифокорлар унга ёрдам бера олмаган.

Бир ой олдин Боэингга қарши яна бир иш гувоҳи ўз жонига қасд қилган. Иккала ҳолатда ҳам, қурбонларнинг қариндошлари, улар тўсодифий ўлимдан бир неча кун олдин мутлақо соғлом ва ўзларини одатдагидек тутганликларини айтишмоқда.

Киритилди: 16:45 02.05.2024. Ўқилди: 1307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!