Бугун 15 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

BMW ва Skoda ишлаб чиқариш ҳажмини чеклайди

BMW ва Skoda ишлаб чиқариш ҳажмини чеклайди

Автомобил ишлаб чиқарувчи BMW ва Skoda компаниялари Украинадан кабель симлари тўпламлари етказиб беришда юзага келган узилишлар сабабли ўз заводларидаги ишлаб чиқариш жадвалини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлди.

Бу ҳақда Handelsblatt газетаси хабар бермоқда.

Автомобил эҳтиёт қисмларини Германиянинг Kromberg & Schubert компаниясига қарашли Украинадаги заводлардан етказиб беришда муаммолар юзага келган. Бунга компаниянинг ишлаб чиқариш инфратузилмаси, жумладан, Украинадаги Житомир ва Луцк шаҳарларида жойлашган корхоналарига етказилган зарар сабаб бўлган. Ушбу заводлардан Европанинг бир қатор автомобиль ишлаб чиқарувчилари учун эҳтиёт қисмлар етказиб берилади.

Таъминот занжиридаги узилишлар туфайли BMW компанияси Регенсбург, Лейпциг ва Оксфорд шаҳарларидаги заводларида иш сменаларини бекор қилишга мажбур бўлди. Skoda компаниясида эса кабель симлари етишмаслиги сабабли Enyaq ва Elroq электромобилларини ишлаб чиқариш ҳажми чекланди.

Handelsblatt нашри таъкидлашича, Германиянинг бошқа автомобиль ишлаб чиқарувчилари — Mercedes, Audi ва Porsche ҳозирча ўз корхоналари фаолиятини чекламаган.

Киритилди: 11:36 13.11.2026. Ўқилди: 457 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар