БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ташкилотнинг 2026 йилги бюджетини 2025 йилга нисбатан 15 фоизга қисқартиришни таклиф қилди, бу эса 500 миллион доллардан ошади.
Бу ҳақда БМТ матбуот хизмати хабар берди.
Гутерришнинг сўзларига кўра, харажатларни кўриб чиқишда ташкилот ишининг учта асосий йўналиши — тинчлик ва хавфсизлик, инсон ҳуқуқлари ва барқарор ривожланиш ўртасидаги мувозанат ҳисобга олинган. Қисқартириш тинчликпарвар миссияларни молиялаштиришга ҳам таъсир қилади.
Таклифлар Нью-Йорк ва Женевада баъзи функцияларни тежамкорроқ жойларга ўтказишни ўз ичига олади.
2027 йилга келиб, БМТ Нью-Йоркдаги иккита бинони ижарага беришни тўхтатишни режалаштирмоқда.
БМТнинг маъмурий ва бюджет масалалари бўйича маслаҳат қўмитаси таклифларни шу ҳафта охирида кўриб чиқади. Кейин қўмита ўз тавсияларини Бош Ассамблеянинг Бешинчи қўмитасига юборади, у эрда барча 193 аъзо давлат 2025 йил декабригача якуний қарор қабул қилади.