Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

БМТ Хавфсизлик Кенгаши БААга ҳужумлар бўйича ёпиқ мажлис ўтказади

БМТ Хавфсизлик Кенгаши БААга ҳужумлар бўйича ёпиқ мажлис ўтказади

БМТ Хавфсизлик Кенгаши 6 май куни БААга қилинган ҳужумлар юзасидан ёпиқ мажлис ўтказади. Бу ҳақда Al Jazeera дипломатик манбага таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳужумлар 4 май куни бошланган. Фужайра портидаги нефтьни қайта ишлаш ҳудудига дрон ҳужуми уюштирилиб, ёнғинга сабаб бўлган.

БАА Мудофаа вазирлиги билдиришича, ҳаво мудофааси кучлари бир кун ичида 15 та ракета ва 4 та дронни уриб туширган. Ҳужумлар оқибатида камида уч киши жароҳат олган.

БАА расмийлари ушбу ҳужумлар учун Эронни айбламоқда.

Эртаси куни ҳам ракета ва дрон ҳужумлари давом этгани маълум қилинган. Reuters хабар беришича, хавфсизлик сабабли мамлакатда парвозларга чекловлар жорий этилган.

Киритилди: 22:42 05.05.2026. Ўқилди: 161 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!