Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

БМТ Украинадаги россиялик ҳарбий асирларнинг қийноққа солингани ҳақидаги хабарлардан хавотирда

БМТ Украинадаги россиялик ҳарбий асирларнинг қийноққа солингани ҳақидаги хабарлардан хавотирда

БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси Украинада россиялик ҳарбий асирларга нисбатан қийноқлар қўлланилгани ҳақидаги хабарлардан хавотир билдирди. Бу ҳақда БМТ пресс-релизида айтилади.

"Қўмита Украина кучлари томонидан россиялик ҳарбий асирларга нисбатан қийноқлар, шафқатсиз муомалалар ва бошқа қонунбузарликлар ҳақидаги хабарлардан хавотир билдирди. Қийноқларни тақиқлаш мутлақ ва чексиз эканлигини таъкидлади", дейилади матнда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Украина ҳукуматини барча маҳбусларга озодликдан маҳрум қилинган пайтдан бошлаб, уларнинг асосий инсон ҳуқуқлари, жумладан полиция ходимлари иштирокисиз бепул тиббий кўрикдан ўтиш ҳуқуқини ҳурмат қилишни кафолатлашга чақирди.

7 апрелдан 2 майгача БМТ Қийноқларга қарши қўмитасининг 82-сессияси бўлиб ўтди. Қўмита 10 нафар мустақил экспертдан иборат бўлиб, улар Қийноқлар ва бошқа шафқациз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ёки жазоларга қарши Конвенцияга аъзо давлатлар томонидан ўз мажбуриятларини бажарилишини назорат қилади.

Киритилди: 21:49 02.05.2025. Ўқилди: 696 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!