Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ливандаги Муваққат кучлари Исроилнинг ўз позицияларини тарк этиш талабига ва Исроил зарбаларида беш аскарнинг яраланганига қарамай, араб мамлакатида қолади.
Шанба куни тинчликпарвар кучлар вакилининг айтишича, Исроил БМТ кучларидан Ливан жанубидаги ўз позицияларини тарк этишни сўраган, бироқ улар рад жавобини берган.
«Улар биздан Мовий чизиқ бўйлаб... ёки Мовий чизиқдан беш километр (уч миля)гача бўлган позициялардан чекинишимизни сўрашди», деди БМТнинг Ливандаги Муваққат кучлари вакили Андреа Тененти. «Аммо қолиш ҳақида бир овоздан қарор қабул қилинди.»
«Бу минтақада БМТ байроғи баланд ҳилпирашда давом этиши муҳим», деди Тененти.
Охирги икки кун ичида Исроил армияси чегара ҳудудига уюштирган қатор ҳужумлар натижасида беш нафар тинчликпарварни яралади. Исроилнинг зарбалари Европа Иттифоқи🇪🇺, БМТ ва кўплаб мамлакатларда танқид қилинди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Франция президенти Эммануэл Макрон илк бор Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишга чақирган эди.