Бугун 26 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

БМТ штаб-квартираси яқинида мобил алоқани ўчириб қўйишга қодир “электрон қурилмалар тармоғи” топилди ва йўқ қилинди

БМТ штаб-квартираси яқинида мобил алоқани ўчириб қўйишга қодир “электрон қурилмалар тармоғи” топилди ва йўқ қилинди

АҚШ Махфий хизмати Нью-Йорк ҳудудида турли киберҳужумларни амалга ошириш, жумладан, мобил телефон хизматини ўчириш учун ишлатилиши мумкин бўлган “электрон қурилмалар тармоғи”ни аниқлагани ва демонтаж қилганини маълум қилди, дея хабар бермоқда газета.

Маълумотларга кўра, текширув давомида 100 мингта сим-карта ва 300 дона сим-сервер аниқланган.

Америкалик расмийси Тhe New York Times нашрига ушбу тармоқдан 30 миллионтагача аноним матнли хабарларни юбориш учун фойдаланиш мумкинлигини айтди.

Серверлар 23-29 сентябр кунлари Нью-Йоркда бўлиб ўтаётган БМТ Бош Ассамблеяси ўтказиладиган жойдан тахминан 55 километр узоқликда жойлашган.

Киритилди: 19:25 23.09.2025. Ўқилди: 721 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!