"Толибон" душанба куни ўз баёнотида, БМТ вакиллари бош вазир ўринбосари Абдул Салом Ханафий билан учрашувда Афғонистонга қўшни мамлакатлардан, айниқса Эрондан қайтиб келаётган мигрантларни қўллаб-қувватлаш учун фавқулодда маблағ сифатида 10 миллион доллар ажратилганини маълум қилди.
Amu.tv хабар беришича, БМТнинг Афғонистонни қўллаб-қувватлаш миссияси (МООНСА) ва БМТ қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссияси (УВКБ) вакилларидан ташкил топган биргаликдаги делегация Кабулда Ханафий билан учрашди. Делегацияга МООНСА раҳбари Роза Отунбаева ва УВКБнинг Афғонистондаги вакили Арафат Жамол кирди.
Ажратилган ёрдам асосан қийин шароитларда келаётган оилаларни турар жой, тиббий ёрдам, озиқ-овқат ва психосоциал қўллаб-қувватлаш билан таъминлашга йўналтирилади.
МООНСА ва УВКБ ҳозирча учрашув ҳақида расмий баёнот бергани йўқ.
Баъзи маълумотларга кўра, 1 июндан буён Эрондан қарийб ярим миллион мигрант депортация қилинган.