БМТ Бош Ассамблеяси президенти Анналена Бербок энг йирик донор Қўшма Штатларни ташкилотга бўлган қарзини тўлиқ тўлашга чақирди.
Reuters агентлиги хабар беришича, АҚШ ҳукуматининг сўнгги тўлови умумий қарзнинг 5% дан камроғини ташкил этди - 4 миллиард доллардан ортиқ маблағнинг тахминан 160 миллион доллари.
Бош котиб ташкилот тўланмаган бадаллар туфайли "яқинлашиб келаётган молиявий таҳдид"га дуч келиши ҳақида огоҳлантирди.
"Ҳар бир аъзо давлат ўз бадалини тўлиқ ва ўз вақтида тўлаши шарт ва 160 миллион доллар аниқ тўлиқ миқдор эмас", деди Бербок.