Бугун 31 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

БМТ: Оташкесимга қарамай, Исроил Ғазога зарба берди

БМТ: Оташкесимга қарамай, Исроил Ғазога зарба берди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Волкер Тюрк кечаги Исроилнинг Ғазога уюштирган ҳаво ҳужумларида 100 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлганини “даҳшатли хабар” деб баҳолади.

Тюрк ёзма баёнотида Исроилнинг оташкесимга қарамай Ғазога уюштирган ҳалокатли ҳаво зарбасини кескин қоралади. Унинг таъкидлашича, Исроил армияси 28–29 октябрь кунлари Ғазо сектори бўйлаб уйлар, қочқинлар чордонлари ва мактабларни нишонга олган. Натижада бир исроиллик аскар ҳалок бўлган, 100 дан зиёд фаластинлик эса ҳалок бўлган.

Комиссар ҳарбий қонунлар тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасини ҳимоя қилишни талаб этишини эслаб, қуйидагича қайд этди:

“Исроил халқаро гуманитар ҳуқуқ доирасидаги мажбуриятларини бажариши ва ҳар қандай қоидaбузарлик учун жавобгарликка тортилиши шарт. Бу ўлимлар, йиллар давомида азоб чеккан Ғазо халқи зўравонликлар тугашига умид қила бошлаган бир пайтда содир бўлгани айниқса ачинарли.”

Волкер Тюрк барча томонларни сулҳ шартларига виждонан амал қилишга, таъсирга эга давлатларни эса унинг бажарилишини таъминлаш учун барча чораларни кўришга чақирди.

“Охирги икки йил чексиз азоб-уқубат, қашшоқлик ва Ғазонинг деярли бутунлай вайронага айланишини олиб келди. Тинчлик учун бу имкониятни йўқотишга йўл қўймаслигимиз керак,” — деди Тюрк.

Киритилди: 22:48 30.10.2025. Ўқилди: 336 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!