Саудия Арабистонининг Қўшма Штатлар билан биргаликда Ироққа қарши қўшма ҳужумлари нохуш ҳодиса бўлиб, Яқин Шарқдаги вазиятни янада ёмонлаштириши мумкин.
Бу ҳақда БМТ Бош котиби ўринбосари Фарҳан Ҳақ маълум қилди.
"Биз бу можаронинг янада кенгайишини кўришни истамаймиз. Ҳарбий ҳаракатларнинг кўпроқ мамлакатларга тарқалиши нохуш ҳодиса бўлиб, бизни аввалгидан ҳам ёмонроқ вазиятга олиб келиши мумкин", деди у брифингда.
Ҳақнинг қўшимча қилишича, БМТ Бош котиби томонларни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ва Покистон, Қатар ва бошқа мамлакатларнинг воситачилик ташаббусларини ўз ичига олган дипломатик саъй-ҳаракатларга қайтишга чақиради.