Бугун 21 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

БМТ Ғазодаги 500 минг фаластинликка озиқ-овқат ёрдамини қисқартиради

БМТ Ғазодаги 500 минг фаластинликка озиқ-овқат ёрдамини қисқартиради

Маблағ етишмаслиги сабабли БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) Фаластиннинг Ғазо секторидаги озиқ-овқат ёрдамини қисқартиришга мажбур бўлмоқда. Натижада 500 минг киши ҳар ойлик ёрдамдан маҳрум бўлиши мумкин.

Айни пайтда Ғазо аҳолисининг учдан икки қисми — тахминан 1,4 миллион киши — озиқ-овқатнинг жиддий танқислигига дуч келмоқда.

Жаҳон озиқ-овқат дастури маълум қилишича, ҳар ойлик ёрдам олувчилар сони 1,6 миллиондан 1,1 миллион кишигача камайтирилади. Шунингдек, озиқ-овқат тўпламлари миқдори икки баробар қисқартирилди, 75 минг оилага бериладиган пул ёрдами бекор қилинди.

Кунлик иссиқ овқат тарқатиш ҳажми ҳам 250 минг порциядан 150 минг порциягача камайтирилди. Бу фаластинликлар Исроилнинг Ғазодаги вайронкор уруши шароитида тўртинчи қишни қарши олаётган бир пайтда юз бермоқда.

БМТ агентлиги Ғазо сектори ва Исроил томонидан босиб олинган Ғарбий соҳилда ҳаётий муҳим ёрдам операцияларини давом эттириш учун келгуси олти ойда зудлик билан 450 миллион доллар маблағ зарурлигини билдирди.

Киритилди: 08:35 20.10.2026. Ўқилди: 437 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!