Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) қишки совуқ ва гуманитар юклар камайиб бораётган бир пайтда Ғазо секторидаги вазият оғир эканини айтди.
Бу ҳақда ташкилот раҳбари Филипп Лазарини ижтимоий тармоғидаги нашрида айтилган.
Нашрнинг қайд этишича, Ғазодаги болалар совуқ ҳаво ва бошпана йўқлиги туфайли нобуд бўлмоқда.
"Бизга ўт очишни тўхтатиш ва зудлик билан зарурий товарлар, жумладан, қишки товарларни етказиб бериш керак", деди Лаззарини. Унинг таъкидлашича, Ғазога кириш учун рухсат кутилар экан, кўрпа, матрас ва бошқа қишки озиқ-овқат маҳсулотларини жўнатиш бир неча ойдан бери тўхтаб қолган.