Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

БМТ Бош котиби Сурияда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди

БМТ Бош котиби Сурияда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Сурия шимоли-ғарбидаги ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирди.

БМТ Бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик шундай деди:

"Бош котиб Сурия шимоли-ғарбида сўнгги пайтларда кучайган зўравонликдан ҳақиқатан ҳам хавотирда. У барча томонларга халқаро ҳуқуқ, жумладан, халқаро гуманитар ҳуқуқ доирасидаги мажбуриятларини эслатади ва Хавфсизлик Кенгашининг 2254-резолюциясида назарда тутилган сиёсий жараёнга қайтишга чақиради”.

Гутерриш, шунингдек, фуқаролик объектларини ҳимоя қилиш ва жанговар ҳаракатлардан қочган тинч аҳоли учун хавфсиз чиқишни таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.

Киритилди: 07:12 03.12.2024. Ўқилди: 619 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!