Бугун 28 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

БМТ Бош котиби: "Сунъий интеллект тинчлик ва хавфсизликка таъсир кўрсатаётмоқда"

БМТ Бош котиби: "Сунъий интеллект тинчлик ва хавфсизликка таъсир кўрсатаётмоқда"

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш сунъий интеллект (СИ) аллақачон тинчлик ва хавфсизликка таъсир кўрсатаётганини таъкидлаб, куч ишлатиш устидан глобал меъёрий-ҳуқуқий база ва инсон назоратини яратишга чақирди.

Гутерриш бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгашининг сунъий интеллектга бағишланган йиғилишида маълум қилди.

"Очиғини айтайлик: инсоният тақдирини алгоритм ихтиёрига бериб бўлмайди. Одамлар ҳаёт-мамот қарорларини қабул қилиш қудратини доимо ўзида сақлаб туриши керак", - деди Гутерриш. У келаси йилга қадар "инсон назоратисиз ишлайдиган ҳалокатли автоном қурол тизимларини" тақиқловчи қонуний кучга эга бўлган ҳужжатни ишлаб чиқишга чақирди ва ядро қуролидан фойдаланиш бўйича ҳар қандай қарор "машиналар эмас, балки одамлар томонидан қабул қилиниши керак"лигини таъкидлади.

Бош котибнинг таъкидлашича, сўнгги можаролар сунъий интеллектга асосланган мақсадли тизимлар учун “синов майдончаси”га айланган ва сунъий интеллект ёрдамида амалга оширилган киберҳужумлар муҳим инфратузилмани бир неча дақиқада йўқ қилиши мумкин. Шунингдек, у сунъий интеллектнинг ахборот яхлитлигига таҳдид соладиган, жамиятдаги қутбланишни кучайтирувчи ва дипломатик инқирозларни келтириб чиқариши мумкин бўлган аудио ва видео материаллар ишлаб чиқариш қобилиятидан хавотир билдирди.

Киритилди: 10:45 25.09.2025. Ўқилди: 525 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!