Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

БМТ Бош котиби: Фаластин мустақиллиги Яқин Шарқда тинчлик ўрнатилиши учун зарур

БМТ Бош котиби: Фаластин мустақиллиги Яқин Шарқда тинчлик ўрнатилиши учун зарур

Яқин Шарқда тинчликка эришиш учун Фаластиннинг тўлиқ мустақиллиги зарур. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш маълум қилди.

“Асосий мақсад – Исроил ва Фаластин БМТ резолюциялари, халқаро ҳуқуқ ва аввалги келишувлар асосида Қуддус ҳар икки давлатнинг пойтахти бўлган ҳолда тинчлик ва хавфсизликда ёнма-ён яшаши учун икки давлат асосидаги ечим бўлиб қолади”, деди Антониу Гутерриш, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Яқин Шарқдаги вазиятни тартибга солиш бўйича йиғилишида.

Гутерришнинг сўзларига кўра, бундай қарор оккупациянинг тугашини ва Ғазо секторининг ажралмас қисми сифатида тўлиқ мустақил, демократик ва суверен Фаластин давлатини тузишни англатади, деб хабар беради mir24.tv.

Киритилди: 10:44 19.04.2024. Ўқилди: 689 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!