БМТ Бош Ассамблеяси Россия томонидан таклиф қилинган “Нацизмни улуғлашга қарши кураш” резолюциясини қабул қилди,
Резолюция лойиҳасининг ҳаммуаллифлари: Жазоир, Озарбойжон, Арманистон, Боливия, Буркина-Фасо, Венесуэла, Қозоғистон, Хитой, Шимолий Корея, Куба, Қирғизистон, Покистон, Корея Республикаси, Сербия, Тожикистон, Ўзбекистон, Жанубий Африка ва бошқа давлатлар.
74 банддан иборат ҳужжатда, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши натижаларини қайта кўриб чиқишга йўл қўймаслик чораларини кўриш зарурлиги ҳақида сўз боради. Резолюция муаллифлари, шунингдек, нацистлар режими ва унинг иттифоқчиларининг ҳар қандай тантанали байрамларини тақиқлашга чақирмоқда.
Резолюцияни 116 давлат қўллаб-қувватлади, 54 давлат унга қарши чиқди, 11 давлат эса бетараф қолди.
Озарбойжон, Жазоир, Арманистон, Беларус, Боливия, Бразилия, Хитой, Куба, Сербия, Сурия ва бошқа давлатлар резолюцияни ёқлаб чиқишди.
Қарши овоз берганлар орасида Канада, АҚШ, Украина, Япония, Болгария, Венгрия, Грузия, Молдова, Австралия, Австрия, Болгария, Германия, Греция, Италия, АҚШ, Полша, Франция ва бошқа мамлакатлар бор.