Бугун 11 март, 2025 йил, сешанба

O'ZB

БМТ аниқ айтди: Исроил ГЕНОЦИД содир этди

БМТ аниқ айтди: Исроил ГЕНОЦИД содир этди

БМТда Исроил "геноцид"да айбланмоқда.

Ғазо секторининг электр таъминотидан узиб қўйилиши фонида Исроилга нисбатан санкцияларнинг йўқлиги ва қурол етказиб беришнинг давом эттирилиши Фаластин халқига қарши "геноцид"да иштирок этиш ҳисобланади.

БМТнинг Фаластиннинг босиб олинган ҳудудларида инсон ҳуқуқлари аҳволи бўйича махсус маърузачиси Франческа Албанезе шу ҳақда баёнот берди.

Махсус маърузачи Хъда эълон қилган шарҳида Исроилнинг Ғазо секторига электр энергияси етказиб беришни тўхтатиш қарорини "геноцид" деб атади. "Ғазо секторига электр энергияси етказиб беришни тўхтатиш, бошқа оқибатлар қаторида, сувни чучуклаштириш станциялари ишини, бинобарин, тоза сув етказиб беришни ҳам тўхтатишни англатади," - деди Албанезе ва "Исроилга нисбатан санкциялар ҳамда ушбу мамлакатга қурол-яроғ етказиб беришга эмбарго йўқлиги геноцид содир этилишига кўмаклашиш демакдир," деб таъкидлади.

Киритилди: 23:48 10.03.2025. Ўқилди: 1065 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!