Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

БМТ: 100 мингга яқин одам Ливандан Сурияга қочган

БМТ: 100 мингга яқин одам Ливандан Сурияга қочган

БМТнинг қочқинлар бўйича Олий комиссари Филиппо Грандининг сўзларига кўра, Исроилнинг Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракатига қарши ҳарбий амалиёти бошланганидан бери, Сурия билан чегарага келаётган одамлар оқими тўхтамаяпти. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ходимлари маҳаллий ҳокимият ва Қизил Ярим Ой жамияти ходимлари томонидан қўллаб-қувватланадиган тўртта назорат пункти фаолият олиб боради.

Қайд этилишича, қочқинларнинг 60 фоизга яқини сурияликлар, қолганлари ливанликлардир.

Аввалроқ Ливан бош вазири Нажиб Микати Исроилнинг йирик ҳаво ҳужумлари бошланганидан кейин уйини ташлаб кетганлар сони бир миллионга яқинлашганини айтган эди. У буни "Ливан тарихидаги аҳолининг энг катта кўчиши" деб атади.

Киритилди: 22:50 30.09.2024. Ўқилди: 1007 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!