"Украина артиллерия снарядларининг кескин танқислиги ҳақида огоҳлантирди", дея хабар бермоқда Bloomberg мудофаа вазири Рустем Умеровнинг Европа Иттифоқидаги иттифоқчиларга йўллаган мактубига таяниб.
Агентликка маълум ҳужжатга кўра, Россия Федерацияси ҳар куни фронтда Украина Қуролли кучларига қараганда уч баробар кўп снарядлардан фойдаланмоқда.
Умеровнинг мактубига кўра, Украина Россия ҳужумларини қайтариш учун бутун 1500 километрлик фронт чизиғи бўйлаб кунига 2000 дан ортиқ снаряд ишлатади, Украина Қуролли Кучларига эса ойига 200 минг дона 155 миллиметр калибрли снарядларга эхтиёж бор.
"2023 йилнинг март ойида ЕИ Киевга бир йил ичида 1 миллион дона артиллерия снарядлари етказиб беришга қарор қилган, бироқ шу кунгача атиги 330 мингта снаряд етказиб берилган", дея қайд этади dpa агентлиги.