Бугун 14 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Bloomberg: Уиткофф ва Кушнер Путин билан учрашиш учун Москвага боришни режалаштирмоқда

 Bloomberg: Уиткофф ва Кушнер Путин билан учрашиш учун Москвага боришни режалаштирмоқда

"АҚШ президенти Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер Россия президенти билан учрашиб, Украина бўйича тинчлик режасини муҳокама қилишни режалаштирмоқда", дея хабар бермоқда агентлик.

Манбаларга кўра, АҚШ расмийлари Путинга Украина томони билан муҳокама қилинган тинчлик режасининг сўнгги вариантларини тақдим этиши кутилмоқда.

Bloomberg суҳбатдошларининг айтишича, учрашув январ ойида бўлиб ўтиши мумкин, бироқ режалар ҳали якуний тасдиқланмаган. Эрондаги вазият сабабли ташриф саналари ўзгариши эҳтимоли бор.

Шунингдек хабарда, Путиннинг Уиткофф ва Кушнер билан учрашув ўтказишга қанчалик қизиқиши ҳозирча аниқ эмаслиги ва айнан шу ҳолат учрашув санасини келишишда асосий тўсиқ бўлиб қолаётгани таъкидланган.

Киритилди: Бугун 17:41. Ўқилди: 248 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!