Бугун 14 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ “махфий қурол”ни ўрганмоқда — CNN

АҚШ “махфий қурол”ни ўрганмоқда — CNN

АҚШ Мудофаа вазирлиги бир йилдан ортиқ вақтдан бери махфий операция орқали сотиб олинган қурилмани ўрганмоқда. Айрим мутахассисларнинг фикрича, мазкур қурилма АҚШ разведка ходимлари, дипломатлари ва ҳарбийларида кузатилган “Гавана синдроми” деб аталувчи соғлиқдаги номаълум муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.

CNN манбаларига кўра, қурилма Байден маъмуриятининг охирги кунларида АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги таркибидаги Homeland Security Investigation (HSI) бўлинмаси томонидан Пентагон ажратган маблағлар ҳисобидан сотиб олинган. Қурилма учун “саккиз хонали сумма” тўлангани айтилмоқда, бироқ аниқ қиймат ошкор этилмаган.

Маълум қилинишича, қурилма импулсли радио тўлқинлар ишлаб чиқаради. Айрим расмийлар ва олимлар йиллар давомида айнан шундай технология “Гавана синдроми” ҳолатларига сабаб бўлиши мумкинлигини тахмин қилиб келган. Манбалар қурилма тўлиқ Россияда ишлаб чиқарилмаганини, аммо унинг таркибида Россияда ишлаб чиқарилган айрим қисмлар мавжудлигини айтган.

Киритилди: 22:54 13.01.2026. Ўқилди: 397 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!