Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Bloomberg: ЕИ Украинага бериладиган миллиардлаб евролик кредит эвазига халқ норозилигига сабаб бўлган солиқ ислоҳотини талаб қилмоқда

Bloomberg: ЕИ Украинага бериладиган миллиардлаб евролик кредит эвазига халқ норозилигига сабаб бўлган солиқ ислоҳотини талаб қилмоқда

Европа Иттифоқи Киевга ажратиладиган 90 миллиард евролик кредитнинг бир қисмини тўлашни Украинада солиқ ислоҳоти ўтказилиши шарти билан боғлади. Ушбу ислоҳот украиналиклар ўртасида кескин норозиликларга сабаб бўлган, деб ёзади Bloomberg агентлиги ўз манбаларига таяниб.

«Солиқларга оид талаблар кредитнинг 8,4 миллиард еврони ташкил этувчи... макромолиявий қисмига дахлдор бўлади... Киев хориждан келадиган посилкаларнинг (жўнатмаларнинг) 20 фоизлик қўшилган қиймат солиғига (ҚҚС) тортиладиган улушини кенгайтириш тўғрисида қонунлар қабул қилишига тўғри келади», — дейилади нашрда.

Бу талаблар Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) томонидан 700 миллион евро миқдоридаги траншни ажратиш шартлари билан ҳам боғлиқдир.

Украина биринчи траншни июнь ойида, иккинчисини сентябрда ва учинчисини — ислоҳотлар якунланганидан кейин, йил якунига қадар олиши кутилмоқда.

Олий Раданинг мухолифатчи депутати Ярослав Железняк Bloomberg агентлигига берган баёнотида, ушбу чорани қабул қилиш учун украиналиклар ўртасида етарлича қўллаб-қувватлашни кўрмаётганини айтди. Агентликнинг аноним манбаси ҳам бу маълумотни тасдиқлаган.

Шу сабабли, мазкур ислоҳотнинг Олий Рада томонидан маъқулланишига нисбатан жиддий шубҳалар мавжуд, деб қайд этади мақола муаллифи.

«Украиналиклар ўзларининг солиқ юкини оширадиган чора-тадбирларга қатъий қарши чиқишмоқда, ҳаттоки қўшимча даромадлар армияни молиялаштириш учун зарур бўлса ҳам», — дея хулоса қилинади материалда.

Киритилди: Бугун 13:58. Ўқилди: 238 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!