Бугун 3 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Блинкен Россия Курск вилоятига 8 минг нафар шимолий кореялик ҳарбийларни жойлаштирганини маълум қилди

Блинкен Россия Курск вилоятига 8 минг нафар шимолий кореялик ҳарбийларни жойлаштирганини маълум қилди

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Россия Курск вилоятига 8 минг нафар шимолий кореялик ҳарбийларни жойлаштирганини маълум қилди.

"Биз ҳозиргача бу қўшинларнинг Украина кучларига қарши жангларда иштирок этаётганини кўрмадик, лекин буни яқин кунларда амалга ошишини кутмоқдамиз", – деди Блинкен, Пентагон раҳбари Ллойд Остин билан биргаликда ўтказилган матбуот анжуманида.

Блинкен, шунингдек, КХДР ҳарбийлари ўқув жараёнидан ўтаётганини ва уларнинг" фронтдаги операцияларда фойдаланилиши" кутаётганини таъкидлади.

Ўз навбатида, Володимир Зеленский ўқув лагеридаги Шимолий Корея қўшинлари сонини уч минг кишига баҳолаган. Украина президенти яқин орада уларнинг сони 12 мингга етишини ва яқин кунларда жангга киришишини айтди.

Киритилди: 09:45 01.11.2024. Ўқилди: 1079 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!