Эрон парламенти раиси Муҳаммад Боқир Ғолибоф АҚШдаги оралиқ сайловлар натижасини америкаликларнинг Эронга қарши урушни рад этгани сифатида баҳолади.
"Америкаликлар урушга "йўқ" дейишди ва биз бу позицияни қўллаб-қувватлаймиз.
Агар АҚШ ҳукумати халқаро ҳомийлар ва шантажчилар манфаати йўлида ўз халқининг иродасига хиёнат қилса, бизнинг "йўқ" деган жавобимиз улар учун даҳшатли тушга айланишини тушуниб етади", — деб ёзди Ғолибоф X ижтимоий тармоғида.
CNN маълумотига кўра, АҚШдаги оралиқ сайловлар натижасида Демократик партия Конгресснинг ҳар икки палатаси — Вакиллар палатаси ва Сенатда кўпчиликни қўлга киритмоқда.