Мазкур нуфузли мусиқий беллашув жорий йилнинг 20 ноябрь куни бўлиб ўтиши белгиланган.
Тошкент мезбонлик қиладиган танловда дунёнинг 15 дан ортиқ мамлакатидан, жумладан, Россия, Бразилия, Ҳиндистон, Хитой ва Қозоғистондан ёш ижрочилар қатнашиш учун рўйхатдан ўтган.
Мусобақада 9 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар иштирок этишлари мумкин.
Танловнинг бош шартига кўра, қатнашчилар ўзлари яратган ёки яратилишида фаол қатнашган янги композицияни жонли ижро этишлари шарт.