Тумандаги ташкилотда ишлайман. Ҳозирда пахта мавсуми, бизни ўзимиз хоҳламасакда, мажбурий кунлик пахта теримига чиқишга мажбурлашмоқда. Пахтага чиқиш мажбурийми? (Н.А. Бухоро вилояти, Когон тумани)
Йўқ, мажбурий эмас. Мажбурий меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали иш бажаришга мажбурлаш тақиқланади.
Меҳнатга бирор бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш 184 минг 300 сўмдан 552 минг 900 сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, 921 минг 500 сўмдан 1 млн 843 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.