Al-Jazeera: Исроилнинг озиқ-овқат, дори-дармон ва ёқилғи олиб киришни тўхтатиб қўйиши Ғазога жиддий таъсир кўрсатмоқда. Баъзи новвойхоналар ёпилмоқда ва озиқ-овқат нархлари ошмоқда.
Ғазодаги новвойлар касаба уюшмаси раҳбари Абдул-Носир ал-Ажромийнинг айтишича, қамал қилинган ҳудудда фаолият юритаётган 22 та новвойхонадан олтитаси аллақачон ёпилган, чунки уларда пишириш учун газ тугаган.
"Агар чегара пункти товарлар оқимига рухсат бериш учун қайта очилмаса, қолган новвойхоналар бир ҳафта ёки ундан камроқ вақт ичида ёпилиши мумкин, чунки уларда дизель ёқилғиси ёки ун тугайди," - дея у Reuters агентлигига маълум қилди.
"22 та новвойхона аҳолининг эҳтиёжларини қондириш учун етарли эмас эди. Улардан олтитаси ёпилиши натижасида нонга бўлган талаб янада ошади ва вазият оғирлашади," дея қўшимча қилди ал-Ажрамий.
Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва ёқилғи нархларининг кескин ошиши кўпчиликни овқатланишни чеклашга мажбур қилди.
Уйи вайрон бўлгани сабабли Хон Юнусдаги чодирда яшаётган 40 ёшли Ғада ал-Ракаб асосий эҳтиёжларини қондиришда қийналаётганини айтди. Олти фарзанднинг онаси оиласи ва қўшнилари учун баъзи нон маҳсулотларини пиширади, баъзида эса лойдан ясалган қўлбола тандирни арзон нархда ижарага беради.
"Биз қанақа ҳаётда яшаяпмиз? На электр, на сув, на ҳаёт бор, ҳатто одамга ўхшаб яшамаяпмиз. Ҳаётда яна нима қолди? Аллоҳ бизни олиб, роҳатимизни берсин," деди ал-Ракаб.