Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Биз охиригача мазлумлар томонида бўламиз: Эрдўғон Исроил билан муносабатларни тиклаш ҳақида гапирди

Биз охиригача мазлумлар томонида бўламиз: Эрдўғон Исроил билан муносабатларни тиклаш ҳақида гапирди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Исроил билан алоқаларни узган Анқара муносабатларни тиклаш бўйича қадамлар режалаштирмаётганини айтди.

«Биз Туркия Республикаси давлати ва ҳукумати сифатида Исроил билан алоқаларимизни уздик, биз келгуси даврда бу муносабатларни яхшилашни режалаштирмаяпмиз.

Биз бу қатъийликни сақлаб қоламиз ва Туркия Республикаси ҳукумати Тойиб Эрдўғон бошчилигида Исроил билан муносабатларни ривожлантирмайди», — деди у.

«Биз Исроил билан савдо ва алоқаларни тўхтатдик. Биз Фаластинни унинг адолатли ишида охиригача қўллаб-қувватлаймиз. Биз золим [Бинямин] Нетаняхудан ва унинг тўдасидан ўз ҳаракатлари учун қонун олдида жавоб беришни талаб қиламиз. Биз охиригача мазлумлар томонида бўламиз,» - деди Эрдўған.

Киритилди: 21:24 13.11.2024. Ўқилди: 971 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!