Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков Россия дронларининг Полша ҳаво ҳудудига кириб боргани ҳақидаги даъволарга изоҳ беришдан бош тортди
“Биз буни ҳеч қандай изоҳламоқчи эмасмиз. Бу бизнинг ваколатимизга кирмайди. Бу РФ Мудофаа вазирлигининг масъулиятида”, — деб таъкидлади у.
Айни пайтда дронлар Россияга тегишли бўлганини Беларус томони тасдиқлади. Мамлакат мудофаа вазири биринчи ўринбосари Павел Муравейко уларни “мўлжалда адашган дронлар” деб атади ва Беларус ҳавода ҳаракатланаётган объектлар ҳақида Полшага огоҳлантириш берганини билдирди.