Дунёдаги энг йирик кирптовалюта Bitcoin нархи 81,9 минг долларга чиқди. Бу токен учун навбатдаги рекорд бўлди. Унинг нархи йил бошидан бери 93 фоизга ошди.
Bitcoin ва бошқа криптовалюталар Доналд Трамп АҚШ президенти этиб тайинлангач қимматлашни бошлади.
Таҳлилчилар 80 минг долларлик маррани ноябрь охиригача босиб ўтилишини тахмин қилган эди. Bitcoin'нинг кутилганидан тезроқ ўсиши уни 100 минг долларлик маррага анча яқинлаштирмоқда. Бу йил охиригача содир бўлиши мумкин.