Бишкекда Туркия ва Қирғизистон ўртасидаги Стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Учрашувга Туркия ва Қирғизистон президентлари Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Садир Жапаров раислик қилмоқда.
Йиғилишда сўзга чиққан Туркия Президенти, Турк дунёси учун Фаластин муаммосига адолатли ва барқарор ечим йўлидаги саъй-ҳаракатларни давом эттиришнинг ниҳоятда муҳим эканлигини таъкидлади.
Давлат раҳбари Туркия ва Қирғизистон терроризмнинг барча кўринишларига, биринчи навбатда, FETÖ террор ташкилотига қарши муросасиз курашни давом эттиришини қайд этди.